Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳга беъадад шукур ўғил фарзандли бўлдим. Ақиқа қилишим, лекин мени қарзларим бор эди. Мен ақиқа қилишим жоизми ёки биринчи қарзимни узишим лозимми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аввал зиммангиздаги қарзни узинг. Ақиқани эса қачон имкони бўлганда ҳам қилса бўлади. Валлоҳу аълам!