Ассалому алайкум! Мен савдогарман. Мендан бир кишини 400$ қарзи бор (у ҳам савдогар) аммо бериш нияти йўқ. Бир куни иккимизнинг умумий танишимиз менга 400$ бериб, мендан қарзи бор одамга бериб қўйишимни айтди ва мен олдим аммо унга бермадим чунки қарзини ўрнига олиб қолдим. Менга 400$ ни берган шахс ўша 400$ ни мендан қарзи бор одамга беришимни сўраябди бўлмаса унга товар бермаябганини айтябди. Мен пулни мендан қарзи бор инсонга берсам мени пулимни қайтариб бермаслиги эҳмоли анча юқори. Шу пулларни қарзини ўрнига олиб қолишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Агар сизнинг ҳаққингизни бермай, зулм қилиб чўзиб юрган бўлса, ўша пулни олиб қолишингиз мумкин. Умумий танишингизни безовта қилмасилиги учун буни ўша кишига билдириб қўйинг. Валлоҳу аълам!