Ассалому алайкум! Баъзан кундузи кунлари менда бироз шаҳвоний ҳаёллар келади, гарчи ҳеч қанақа фахш нарсалар кўрмасамда. Ва хожатда сийдикдан кейин оз миқдорда маний келади, лекин отилиб чиқмайди. Баъзан эса, ўша шахвоний хаёлларсиз ҳам шу ҳолатни кузатаман. Бу ҳолат анчадан бери бўлади. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўқийман. Бошида, шу ҳолат бўлиб қолса, доим ғусл қилардим намозларим нуқсонли бўлмаслиги учун. Бироқ, оз муддатдан кейин, соғлигимда бироз жиддий муаммолар кузатилди. Шундан кейин фақатгина таҳорат қилиб келаман чунки, Аллоҳни ўзи "Ўзларигизга зарар етказманг (ўлдирманг)" деб айтган, адашмасам. Нима қилишни билмай қолдим. Шунинг учун маслаҳат бериглар, қайси ёлни тутсам тўғри бўлади? Таҳорат ила ўқиган намозларим қабул бўладими? Ёшим 17 да, уйлана олмайман ҳали. Бундан қутилишнинг йўли бормикан?
– Ва алайкум ассалом! Аввало мутахассис докторга кўриниб, аниқлаб олинг, сиздаги ҳолат касалликми ёки ўсмирликдаги табиий ҳолатми?
Агар табиий ҳолат бўлса, шаҳват билан чиққанида ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!