Ассалому алайкум! Оламдан ўтган яқин кишилари учун истиғфор айтилиши яхши амаллардан хисобланар экан. Лекин истиғфорларнинг тури кўп экан. Ўзбекча таржимасидаги маьносига эьтибор берилса, ўзи учун истиғфор айтганга ўхшаб қоляпти. Сизлардан илтимос ўтганлар учун қандай истиғфор айтиш кераклиги тўғрисида тушунча берсангизлар. Агар иложи булса айтиладиган истигфорни матнини хам ёзиб юборсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Ўзгалар учун истиғфор айтиш жоиз. Бу борада муайян бир лафзлар тайин қилинмаган. "Ҳашр" сурасида ворид бўлган дуони ўқинг:
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِّلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ
...«Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда ғашлик қилмагин. Роббимиз, албатта, Сен ўта шафқатлисан, ўта раҳмлисан», – дерлар. Валлоҳу аълам!