Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нархини олдиндан тайин қилмай келишиш

09:29 / 27.11.2023 | 499

Ассалому алайкум! Яқинда бир хабар эшитиб қолдим. Бир киши одамларга айни пайтдаги даромадига нисбатан кўпроқ даромад олиш йўлларини ўргатаман, бу билан сиз хозирда ўзингиз топаётган пулдан кўпроқ топишингизга 100 фоиз кафолат бор. Фақат кимдир бунга эртароқ эришиши мумкин, кимдир эса кечроқ. Бу хамманинг ўзига, мен берган вазифаларни тўлиқ бажаришига боғлиқ деб айтяптилар. Бу билим бериш кўпчиликни бир телеграм группага тўплаб, ўша ерда хафтада бир ёки икки марта онлайн дарс ўтиш орқали бўлар экан. Фақат бунинг икки шарти бор. Биринчиси, клубга аъзо бўлиб, сухбатларда қатнашиш учун хар ойда 50 доллар кийматида тўлов қилиш керак. Бу ўша ерда дарсларга қатнашиш, одамлар билан танишиш, сухбатлашиш имконияти учун. Балки шу танишув орқали хам кимдир ўзига шерик топиши, кимдир махсулотига харидиор топиши мумкин. Айнан шу учун 50 доллар кийматида хар ойда тўлов қиласизлар. Ва бу тулов микдори хозирча шу, келгусида ошиши мумкин деяптилар. Иккинчи шарти, бу билимларни урганиб, ана шуларни хаётда куллаб тадбик этиб, бир кун келиб албатта бугунгига нисбатан купрок даромад топишингиз аник. Масалан, бугун сиз узингизча 1000 доллар топаётган булсангиз, билимларни амалда куллаш натижасида юир кун келиб, айтайлик 1200 ёки 1500, 2000 ва хоказо топишингиз мумкин. Ана шу кун келганда, сиз хозирги топаётган 1000 доллар пулдан ортганини мен билан бўлишасиз. Ва бу бир умрга шундай бўлади. Яъни бутун умр давомида хозирги даромадингиздан ортган қисмини олдиндан келишилган фоизларда мен билан бўлишасиз дейиляпти. Қандай нисбатда бўлишишни хар ким билан индивидуал тарзда гаплашиб, келишиб олар эканлар. Ва агарда қачондир бу келишувга рози бўлмай қолинса, яъни улуш беришдан бош тортиладиган бўлса, унда ўртадаги шартнома бузилади ва сиз мен ўргатган билимлардан фойдаланишингиз сиз учун харом бўлади. Шартноманинг яна бир мухим шартларидан бири, бу ўрганилган билимларни хеч кимга, хатто отангизга хам, ўғлингизга хам, аёлингизга хам, умуман хеч кимга айтмаслик. Сир сақлаш. Кимгадир айтишни умуман харом қилингани. Агар кимдир шу нарсани ўрганишини исталса, уни шу клубга таклиф қилиш ва у хам ўзи учун алохида шартнома тузилиши керак бўлар экан. Шунинг учун бу шартлар мени анчагина шубхалантиряпти. Адашмасам, бу билимлар асосан рухий тарбия билимларидан иборат. Яъни Аллоҳга таваккул қилиш, ниятни тўғри қўйиш, Аллоҳ билан банрда ўртасидаги хақларни адо этиш ва шу каби, ризққа барка келтирувчи, Аллоҳдан рози бўлишга чорловчи билимлар. Ва бундан ташқари бойлик хақида яхши фикрлар қилиш, Аллоҳга яхши гумонда бўлиш ва шу каби ишлар. Табиийки, бу ишларни бажарган одам, Аллоҳ ўзи муваффақ қилса, албатта натижасини хам кўради. Лекин айнан шу туфайли даромадни бўлишиш ва бўлганда хам вақтини тайин қилмай бутун умр давомида шундай қилишга келишиш мени шубхалантиряпти. Шундай шартнома қилиш жоизми ўзи? Яъни, олдиндан нархини аниқ тайин қилмай, бутун умр давомида бўлишамиз деб айтиляпти. Ва мухим шартлардан бири, агар қачондир келишувга рози бўлинмаса, шартнома бузилиши ва бу ўрганилган билимлардан кейинчалик фойдаланиш харом бўлишлиги. Ахир одам қандай қилиб билган нарсасини амалда қўлламайди. Билим бўлганда хам булар мусулмон учун керакли, зарур билимлар бўлса. Яъни Аллоҳга таваккул қилиш, Аллоҳ хақида яхши гумонда бўлиш ва шу каби рухий тарбияга доир билимлар бўлса. Имкон бўлса шу масалага аниқлик киритиб берсангиз. Чунки, жуда кўплаб одамлар хозирда айнан шундай шартнома тузишга яқин холатда туришибди. Чунки, хамма хам яхши даромад кўришни, чиройли яшашни, неъматларга кўмилиб яшашни истайди. Айнан шу сабабларни келитириб шартнома қилишга ундаляпти хам. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай келишув шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat