Ассалому алайкум! Ота онам жохилиятдан хеч чиқишмаябди. Ўзим альхамдулиллах 5 вақт номоз ўқийман. Мадрасада ўқийман. Ароқ ичувчи ва улар билан бирга ўтириш тенг шерик бўлиб гунох эканлигини биламан. Оилада 2та фарзандмиз укам келиним кўп ота онам олдига келиб оила даврасида ароқ ичишади. Мен кўп марта қаршилик кўрсатиб ичмаслигини айтардим. Лекин ҳозирги пайтлар улар ичишса бир ўтирмай бошқа хонага кириб кетардим. Кеча яна шу холат такрорланди, мен овқат сўзилган алохида болаларим билан бошқа хонада эдик. Лекин келиним буни тушунмай уруш чиқарди. Қисқаси хамма бир бири билан урушди хамма маст эди. Мен икки йўлда қолдим, ота онам ароқ ичишини ташлаши учун дуо қилиб Аллоҳимдан сўрайман. Саволим: Улар билан оила аъзоларим билан ароқ ичишса хам кўнглига қараб битта дастурхонда ўтирсам бўладими? Онамга ичмаслиги учун кўп маротаба қаттиқ гапираябман шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Келинингиз ва укангизга бу масалада дадил-дадил гапираверинг. Аммо онангизга қаттиқ гапирманг. Бир маротаба айтсангиз қабул қилмадиларми, бошқа индаманг. Оиланинг бошқа аъзоларини бу ҳаром нарсадан қутултира олсангиз онангиз ҳам ўз-ўзидан бу иллатни ташлайди.
عن جابر رَضِي اللهُ عَنْهُ أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يقعد على مائدة يدار عليها الخمر
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса унда хамр айлантириладиган дастурхонда ўтирмасин”,дедилар.
Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!