Ассалому алайкум! Бу саволни йўллашимдан олдин барча савол жавобларни ўқиб чиқдим, Оллох рози бўлсин. Лекин барибир тўлиқ тушунмаганлигим учун, савол бермоқдаман. Менга машина жуда зарур бўлмоқда. Шу сабабли пул тўпламоқдаман. Хозирда 3000$ йиғдим. Саволим шундан иборатки: Танишим ман йиғган пулни олдига яна 5000$ қўшиб, умумий 8000$ га машина олиб бермоқчи. Танишим қўшган шу 5000$ни бир ярим йилда 6500$ қилиб қайтаришга келиштик. Шу келишувимиз жоизми? Шу машинани олиб хайдашим тўғри бўладими? Агар жоиз бўлмаса, тўғри йўл кўрсатинг.
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш судхўрлик ҳисобланади. Ўша танишингиз 8000га ўзига сотиб олсин, кейин сизга 9.500га ўша муддатга сотсин. Сиз қўлингиздагини бериб қолганини келишилган муддатда тўлаб берасиз. Валлоҳу аълам!