Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ИЛТИМОС ЖАВОБ БЭРИН .

00:00 / 09.05.2011 | eski savollar | 2267
Ассалому алекум сиздан бир илтимос саволимга тулик жавоб беринг бошка иложини тополмай сизга ҳат юлладим .Мен ҳорижда яшайман дадам онам узбекистонда колишган ҳозирда жуда катта микдорда пул карз булиб колганман шу карзларимни тулай олмаётиман буни дадам онам ҳам билишарди лекин дадам фоизга нарса олган эдилар шу нарсани пулини бера олмаганим учун мендан ҳафа булиб юрибдилар мендан рози эмас эканлар узим ибодаттаман олоҳ ҳоҳласа ҳамма карзимни тулайман дейман лекин дадамларни мендан ранжиганларига нима килишни билмаёпман бу ёкда карздор булиб турибман карзимни олган инсон куймай туполон киляпти у ёкда дадам пул сураётибдилар иккала тараф аҳволимни тшунишни истамаёпдилар нима килай маслаҳат берин .Бир инсонга карздан кутилиш дуоси бор деган экансиз агар огир тутмасангиз шу дуони тулик ёзиб юборинг илтимос мен яшаётган юртда исломга тегишлик китоблар жуда кийинрок топиш илтимос уша айтган дуони ёзиб юборин .Агар дадам мендан воз кечсалар яни ок килгудек булсалар шу масала буйича исломда нима дейилади . карз туфайли пул туфайли ок булиш мункинми инсон аҳир кулимда булмаса улар тшунишмаса менда нима айиб шунга сиздан илтимос тулик килиб ҳадислардан келтириб жавоб ёзин кандай юл тутай . Жавобингиз учун олдиндан раҳмат .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фойизга олган қарз туфайли оқ қилса, ҳеч нарса бўлмайди. - ҚАРЗНИ УЗИШ ДУОСИ4675. Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим берган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва иғнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Мукотаб — хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр — Ямандаги бир тоғнинг исми.Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.4676. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:«Эй Абу Умома! Сени масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда кўрмоқдаман?» дедилар.«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.«Эрталаб ва кечқурун «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat