Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзимни сочимдам парик

12:20 / 22.12.2022 | Mahliyo | 670

Ассалому алайкум! (Ҳижобдаман)Сочимни тез тез кестириб тураман. Ўзимни сочларимдан салончига парик ясаттириб керак бўлганда уй ичида ўзимни сочимни тақиб юрсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас.

ووصل الشعر بشعر الآدمي حرام سواء كان شعرها أو شعر غيرها (الفتاوى الهندية)

Инсон сочини улаш ҳаромдир. (Улатувчи) аёлнинг ўз сочи(ни улаш) бўлса ҳам бошқанинг сочи(ни улаш) бўлса ҳам баробардир. (Фатовои ҳиндийя).
Роддул мухтор соҳиби Ибн Обидин ( инсон сочи) сўзининг давомида "Инсон сочидан фойдаланиш умуман жоиз эмас. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» деган ҳадисларига биноандир. Аёллар сочларининг ўримларини зиёда қилиши учун туянинг юнгидан улаб олсалар жоиз" деган. Шунга биноан одам сочидан бошқа нарсалардан таёрланган сочга тақиланадиган нарсаларнинг истемоли ҳам савдоси ҳам жоиздир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat