Ҳурматли Шайх ҳазратлари!Никоҳланувчи томонларнинг ўзларидаги касалликлар ҳақида бир-бирларига билдиришларига оид савол бермоқчи эдим.Ма'лумки, кишилардаги касалликлар турли хил даражада бўлади. Умуман олганда аксар кишиларда катта ёки кичик касалликлар бўлиши одатий ҳол. Ба'зи касалликлар кишининг ма'лум бир имкониятларини чэклайди. Баъзи касалликлар кишининг қандайдир эҳтиёт чораларини кўриб юришини, баъзи нарсаларни исте'мол қилишдан ўзини тийишини талаб қилади. Ба'зи касалликлар даволаниш учун ма'лум бир муддат талаб қилади. Мен сўрамоқчи бўлган нарса, никоҳланувчи икки томоннинг бир-бирига ма'лум қилиши зарур бўлган касалликлар қандай ме'зон асосида аниқланади. Ҳар бир касалликни алоҳида сўраб олиниши сўралгувчига ҳам машаққат туғдиради. Шунинг учун ҳар бир киши ўзига ўз ҳолатидан келиб чиқиб ҳулоса олишига имкон берувчи ме'зон борми? Шу хусусдаги Шариятимиз йўриқларини кўрсатиб берсангиз.Жавобингиз учун ташаккур.Аллоҳ Дийнимиз ривожи йўлида қилаётган ишларингизда нусрат ва муваффақиятлар ато қилсин. Узоқ йиллар бизга устозлик қилиб юришга насиб этсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тиббий мезон ила. Табиблар манъ қилса, бўлмайди. Шунинг учун ҳозир тиббий кўрикдан ўтиш жорий бўлмоқда.