Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истинжо ҳақида

16:45 / 10.12.2015 | Sardor Niyazov | 4258

Ассалому алайкум! Жуда кўп инсонлар таҳорат истинжо билан бошланади деган тушунчада эканлар. Бу қўпол хатодир. Уламоларимиз буни бидъат деганлар. Истинжо қилиш ҳожати тушгандагина бўлиб, у иккига бўлинади. Биринчиси вожиб бўлган, иккинчиси мустаҳаб. Нажосат чиққан жойидан бир дирҳам миқдорича тарқалса, истинжо қилиш вожиб. Бу худди бадани ва кийимига бир дирҳам миқдорича нажосат теккандаги каби. Ундан кичик бўлса мустаҳаб. Шунинг учун бавл қилганда шамоллашдан қўрққан кишилар бавлнинг тарқалиши бир дирҳамдан оз бўлса, кесак билан қуритиб олсалар ҳам бўлади. Бу динимизнинг енгиллигидир. Шунингдек, ел чиқиб, таҳорат синганда ҳам таҳоратни истинжо билан бошламай қўлни ювишдан бошлаш мумкин. Иқтибос тугади. Шу ҳақида батафсил Ҳазратимизнинг қайси китобида мужассам бўлган? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида мужассам бўлган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat