Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, агар никох ўқиётган пайтда куёв маст бўлса никох раво бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Мастлигининг даражаси аниқ бўлиши керак. Яъни ўзини биладиган, никоҳланаётганини биладиган даражада бўлиши керак ва қабул қилдим, бағишладим деган гапларни эшитган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!