Ассалому алайкум! “Баййина” сурасидаги «аҳли китоблар» дeганда кимларни назарда тутилган? Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ушбу ояти каримадаги «Аҳли китоб»дан мурод яҳудий ва насоролардир. Бузилган бўлса ҳам, самовий китоби бор қавмга «аҳли китоб» дейилади. Ушбу ояти карима нозил бўлган пайтда ҳам, ҳозир ҳам яҳудий ва насоро(христиан)лардан бошқа аҳли китоб йўқ. Яҳудийлар Таврот аҳли, насоролар Инжил аҳлидирлар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!