Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ўқишни ўрганиш, ёдлаш

00:00 / 07.10.2009 | eski savollar | 18070
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Ҳазрат мен Қуръонни ўқишни ўрганиб, уни ёд олмоқчи эдим. Шунинг учун менда бир-икки саволлар пайдо бўлди, илтимос шу ҳақида менга маслаҳат берсангиз.1. Ҳазрат Қуръонни ўрганиш ва ёд олиш учун албатта муаллим бўлишлиги керак, бизнинг қишлоқда эса 2 та қори борлар, бирларини ёшлари ўтиб кўз зиёсидан ажраб қолганлар. Иккинчиларини ёшлари 21-23 ораларида, 1 та шогирдлари бор, мен шулардан таҳсил олсам бўладими?2. Ҳазрат Қуръон ёдлаш мабайнида уни намозларда зам қилиш эсда қолиш учун самарали усул экан, мен ёдлаган оятларимни зам қилсам бўладими? Ёки битта сурани тўлиқлигича зам қилиш керакми?3. Ҳазрат мен ўқийман ва ишлайман ҳам, менга қай вақтда Қуръон ёд олиш билан банд бўлишни маслаҳат берасиз?4. Ҳазрат мен ишда ўтирган вақтимда ёдлаган оятларимни ичимда тиловат қилиб ўтирсам бўладими?5. Ҳазрат энг ачинарлиси бизнинг қишлоқда дин борасида илмлилар жуда кам, унинг устига ота-оналар хам эътибор беришмайди. Менинг ҳам ота-онам бунга бироз қаршилик билдиришади, сабаби ишларингни қил, кейин ўрганаверасан дейишади. Намозга жиддий эътибор берсам улар жуда қаттиқ берилиб кетма деб қўрқишади. Ҳазрат агар Қуръон ўрганишимга ҳам қаршилик қилишса мен нима қилсам бўлади?Менга яна нима маслаҳат берасиз? Ҳазрат ота-онамиз ҳақларига дуо қилинг илтимос. Аллоҳ барча мусулмонлардан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бўлади.2. Намоздаги қироатга зам қилишда битта сурани тўлиқ қироат қилиш шарт эмас.3. - Саҳар чоғларида Қуръон ёд олса яхши бўлади.4. - Бўлади.5. - Ота-оналарнинг болаларининг ибодати ва илм ўрганишига қарши чиқиши катта гумроҳликдир. Қайтага бу каби нарсаларни болаларга ўргатиш ота-онанинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги бурчлари ҳисобланади. Агар улар болаларига динда керакли нарсаларни ўргатмаслар, қиёматда жавоб берадилар.Бас, шундай экан, ўзи ўргатиши керак бўлган нарасни боласи йўл топиб ўрганаётганда ва ибодат қилаётганда уларга қарши чиқиш қанчалар катта гуноҳ эканини тушуниб олса бўлаверади. Ота-оналар бунчалар нобакор бўлмасликлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat