Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр. Дадамиз телефонларида доимий фахш видеолар кўрадилар. Буни фақат мен биламан телефонни яхши тушунганим учун. Умра сафарларига жўнатганмиз Алхамдулиллах, намоз хам ўқидилар қўлдан келганча. Шуни ўзларига айтсам бўладими бу гунох деб зора уялса. Бизнес бошлаганмиз топганимиздаям барака йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Отангиз шу ёшга кириб бу ишнинг шаръий ҳукмини билмаслиги амри маҳол. Сиз отангиз ҳаққига дуо қилинг. Тақвода ўрнак бўлинг. Тўғридан-тўғрига ўзига айтиб уялтирманг. Валлоҳу аълам!