Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бувим

14:41 / 06.01.2023 | Samandar | 690

Ассалому алайкум! Оиламиз катта Алҳамдулиллаҳ. Додам ва бувим бизга бошлар. Лекин бувимни феъли жудаям оғир айниқса охирги 5-6 йилда чидаб бўлмас даражада ёмонлашиб кетмоқда. Бувим намоз ўқийдилар, лекин намозниям ўзлари хохлагандек масалан, дарвоза тақилласа бемалол орқага қараб ён атрофга қараб харакат қиладилар намоз ичида ҳам. (Намозни фарз ва суннатини тўлиқ ўқишларига ҳам шубхам бор). Ҳар куни телефон орқали соатлаб ғийбат қиладилар ва ёлғон тарқатадилар. Бир неча марта мани ўзимни ҳам шу ёлғонга шерик қиб қойганларини биламан. Одамлар олдида бир гап айтсалар сал туриб уни тан олиш тугул ҳудди айтганлари эсида ёқдек тутадила ўзларини. Ҳар хил касалликлани бохона қилиб ТВда рекламада кўринган ҳамма дорини сотиб олишни хохлаб жанжал қиладилар. Одам ажратишларини айтмаса ҳам бўлади. Ҳар кимни ортидан ғийбатни тиндирмидила ўзларини бўса ҳар дойм жабрдийда қиб кўрсатишни яхши кўрадилар. Агар адам бирон иш қилишни (кўпроқ пул топиш мақсадида) айтиб рухсат сўрасалар жанжал тинмийди уйимизда. Спиртли ичимликла сотадиган дўкон бор шуни сотиб юборайлик ёки ижарага берайлик десак бизни қарғашданам тоймидила. Биза ҳаром ризқ келишини хохламиймиз. Бувимни бу қилиқлари бу инжиқликларини кўриб уларга ўлим тилашдан ўзимни тия олмай қоламанми диб қўрқаман. Айниқса адамни ёки мехмонлани олдида онамни камситиб уларни ёмон кўрсатишга харакат қилган вохтлари бу истак кўп бўлади. Дуо қилиб инсоф сўраганим сари феъллари жудаям оғирлашиб кетмоқда. Бувимга бирон гап айта олмаймиз йўқса уруш бошланади. Илтимос йўл кўрсатинг. дуода бўлинг. Бувимга ўлим сўраб қўйишдан қўрқаман. Агар шундай бўлса бу тўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло бундай инсонларни синов учун юборади. Токи банда бундан ибрат олади, гуноҳнинг қабоҳатини том маънода тушуниб етади, афв қилиб даража топади. Уларнинг ҳақига дуои хайр қилиб қўйинг, ислоҳ бўлишларини сўранг.
Ўша спиртли ичимликлар сотиладиган дўконингизни дарҳол ёптиринг. Ҳаром нарса савдоси ҳам ундан келадиган даромад ҳам ҳаромдир. Сиз мана шундан қўрқинг. Нима қилиб бўлса ҳам савдони тўхтатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat