Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй олди-сотдиси

12:03 / 28.08.2021 | Шавкат | 1137

Ассалому алайкум! Яқинда уй сотиш мақсадиди эълон бердим ва эълон бўйича ҳародорлар кела бошлади. Бир харидор билан келишдик ва у менга 500 АҚШ доллар миқдорида пул берди ва биз ўзаро "барака" қилдик ва мен эълон бўйича келган бошқа харидорларга уйни барака қилганимни айтиб, харидорларга рад жавобини бердим. менга 500 АҚШ доллари берган ҳаридор қолган пулни нотариусда беришини, ҳужжатларни тайёрлашимни айтди. Ва мен уйни барча камунал солиқларини тўлаб, нотриусга ҳужжатларни топширдим. Аммо бу орада харидор режалари ўзгарганлигини айтиб уйни олмаслигини айтди. Саволим шуки менга "бакрака" деб берган 500 АҚШ доллари хукми қандай бўлади. Эл орасида "барака" қилинган пул, агар қайса тараф фикридан қайтиб ўртадаги шартни бузса пулга куяди деган тамойил мавжуд. Шариятимиз бу масалага қандай қарайди? Шунингдек, уйни сотишдан тушган пулга ишониб участкага усталарни айтиб қўйгандим. Усталар ҳам бошқа ишларни рад қилиб, мени участкамда ишлашни режа қилишган эди. Хозирда мен хам, усталар хам ишни тухтатишга мажбур бўлиб қолдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 500 олганингизни қайтариб берасиз. Уни олиб қолиш жоиз эмас. Ўзи рози бўлиб ҳадя деб ташлаб кетса, ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat