Ассалому алайкум! Опамни 2та фарзанди бор. Хўжайини кореада уйдагилари билан жанжаллашиб уйимизга кевоган. На эри тел қилади на пул жўнатади. Уйинга ташаб келамиз десак 4 марта талоқ қўйиб 4 никох ўқитганмиз яшагим йўк деябди. Нима маслахат берасизлар ажраштирвоганмиз мақулми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда 4 маротаба талоқ қўйган бўлса ва орада бошқа эрга тегиб ажрашмаган бўлса уларнинг қайта никоҳлари дуруст эмас. Сиз ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб ҳолатингизни аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!