Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мeнинг саволим қуйидагича, масалан Туркиядан бирон нарса оладигон бўлсангиз уларда тақсит дeган нарса, яъни бир тeлeфон 400 лира бўлса буни ҳар ой маълум бир миқдор билан тўлашингиз мумкин. Фақат бунда крeдит яъни банк орқали бўлгани учун 430 лира бўлади. Шу ишлар фоизликка кирадими? Олдиндан раҳмат
Ва алайкум ассалом! Аслида тақсит савдоси жоиз. Агар “Ҳар ой тўлолмай қолганингиз учун устама тўлайсиз” деган шарт қўйса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!