Ассалому алайкум! Куйидаги шартнома асосида рассрочкага нарса олсам буладими? Жавоб учун рахмат Тоъловлар графиги билан белгиланган Товар қийматини тоълаш муддатлари бузилган ҳолларда Сотувчи оъз ихтиёрига коъра, лекин булар билан чекланмаган ҳолда, қуйидаги ҳуқуқларга эга: (1) Харидорнинг банк тоълов карталаридан (ҳам боғланган, ҳам боғланмаган) Тоълов муддати оътказиб юборилган тоъловнинг ҳар бир куни учун, (жумладан) муддати оътказиб юборилган қарздорликни тоъла қоплаш санасигача, Тоълов суммасидан 1% (бир фоиз) миқдорида, лекин муддати оътказиб юборилган Тоълов суммасининг 50% дан ошмайдиган миқдорда, пеня ҳисоблаш ва аксептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш, шунингдек ҳисобланган пеня суммасидан ошадиган зарарлар суммасини ҳисобдан чиқариш; (2) Харидор томонидан тоълов 3 (уч) календар кундан ортиқ муддатга кечиктирилган тақдирда товарнинг тўлиқ миқдорини муддатидан олдин тўлашни ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилиш, шунингдек бундай Қарздорликни исталган вақтда аксептсиз тартибда Харидорнинг боғланган ёки бошқа банк тўлов картасидан ҳисобдан чиқариш; (3) То‘лов муддати ўтган қарз юзага келган кундан бошлаб 3 (уч) ёки ундан ортиқ календар кунга кечиктирилган тақдирда, Харидорнинг қарзини қоплаш мақсадида бо‘либ-бо‘либ тоълаш учун сотиб олинган Товарни (гаров предметини) ҳамда Товарга тегишли ҳужжатлар ва қадоқларни (идишларни) қайтаришни талаб қилиш. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар Сотувчининг талабларини тўлиқ қопламаса, фарқ Харидор томонидан нақд пулда қопланиши керак; (4) Харидор Товар (лар)ни қайтариш ёки тоълов муддати оътган суммани тоълашдан бош тортганда оъзининг Шартнома асосида талаб қилиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш ва/ёки Фуқаролик ишлари боъйича тегишли судга даъво аризаси бериш. Қарздорликни қоплашни ва Товарни қайтаришни талаб қилиш билан боғлиқ харажатлар ва зарарлар Харидор томонидан тоълиқ ҳажмда қопланади. 4.6.10. Товар қийматини тоълаш боъйича муддати оътказиб юборилган Қарздорлик ҳосил боълган ҳолларда Шартнома боъйича Қарздорликни қоплаш ҳисобига тушган маблағлар тоъловнинг мақсадига боғлиқ боълмаган ҳолда қуйидагиларга: 1) Сотувчининг Қарздорликни ундириш боъйича зарарларини, суд ва бошқа харажатларини қоплашга, 2) ҳисобланган неустойкани тоълашга ва 3) қарзнинг асосий суммасини қоплашга ёъналтирилади. Сотувчи Қарздорликни қоплашнинг коъзда тутилган навбатини оъз ихтиёрига коъра оъзгартириш ҳуқуқига эга. 4.6.11. Харидор Шартнома боъйича оъз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда Сотувчи Харидордан жарима ва ундан ташқари зарарларни тоълиқ ундириб олиш ҳуқуқига эга. 4.6.12. Харидорнинг Шахсий кабинетга кириш учун фойдаланадиган оъзининг авторизатсияланган маълумотларини учинчи шахсларга ошкор этиши ва/ёки Интернет-доъконга киришни таъминлайдиган воситалар/қурилмаларни бериши натижасида учинчи шахслар томонидан Сотувчига зарар етказилган ҳолларда Харидор Сотувчига етказилган зарарларни унга тоълиқ ҳажмда қоплаб бериш мажбуриятини зиммасига олади. 4.6.13. Харидордан Шартнома шартларини бузганлиги учун ундириладиган неустойкалар суммасидан Сотувчининг ихтиёрига коъра хайрия ва/ёки шу каби бошқа мақсадларда фойдаланилади
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!