Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Сиздан бир масала юзасидан тўғри маслаҳат беришингизни илтимос қилиб мурожаат қилаяпман. Яқинда унаштирилган эдик. Мен имкон борича тўйни ҳархил кераксиз ва гуноҳ ишлардан ҳоли ўтишини истайман. Бунга ҳамма рози. Бўлажак келин ҳам оқ либос кийиб саҳнага чимасликни маʼқуллайди. Лекин бир орзуси бор экан, бўлажак турмуш ўртоғи уни кийим салонидан гул бериб қизлик уйига олиб келиб қўйишини, оиласидагилар уни оқ либосда кўришини ҳоҳлар экан. Лекин мени ҳамиятим тўйга келган ҳамма меҳмонлар олдида бу ишни қилишга йўл қўймаяпти, гарчи у келин кўйлаги рўмолли бўлса ҳам, барибир одамларни ўзига жалб қилади. Бўлажак келинга бундай ишларни ёқтирмаслигимни ва сабаларини тушунтиришга ҳаракат қилдим лекин натижа бўлмади, барибир у нарсадан воз кечмаяпти. Ҳар томондан менга босим қилишмоқчи бўлишяпти. Ота-онам ҳам биз учун рози бўлиб қўяқол, бизни ҳам ўйла бу ташвишларни деб яна юрагим оғриб қолди бизни касал қилиб ўлтирмоқчимисан деган гаплар бўляпти. Қийин ҳолатга тушиб қолдим, ота-онам қийналаётганини кўриб қийналяпман лекин барибирин у нарсага рози бўлолмаяпман. Ўртада турган қариндошим бўлмаса келинга тўйдан кейин ҳизматчи олиб берасан, фарзандли бўлса қарагани энага олиб берсан, топганини ўзига ишлатади сўрамайсан, билсанг булар Қурʼонда бор деб шунга ўхшаш шартни ҳам қўйиб кўришди. Буларни қилиб беролмайман десам унда келинни истагини бажарасан, агар фотиҳа бузилса кейин ҳечким ҳечерга бормайди ўзинг ҳоҳлаганингдақасини ўзинг топиб олаверасан деб мени кўндиришмоқчи. Ҳамма қизнинг ҳам орзу ҳаваси бор ҳамма нарсага индамай ҳўп деб кетўрадигани йўқ, бўлсаҳам сен унақасига лойиқмассан, лойиқ бўлганингда шунақаси учрарди дейишяпти. Тўғри мен ҳам комил мўмин, солиҳ банда эмасман. Мени кўнглим совиб бўлди, яшамоқчи эмасман, унаштирувни бузмоқчиман лекин бундай қилсам ота-онам бундан сиқилиб соғлиқларига зарар етиб қолишини ўйлаяпман. Мен унаштирувни бузсам ота-онам мендан норози бўлишса, касал бўлиб қолишса мен ота-онамга оқ бўлиб қолмайманми. Даюс бўлишни ҳам истамайман, оқ бўлишни ҳам истамайман, тушунтишларим иш бермади, мени ҳечким тушунмишни ҳоҳламаяпти. Илтимос менга маслаҳат беринглар. Қандай йўл тутай.
– Ва алайкум ассалом! Истихора қилинг. Ота-онангиз айтган қизга уйланишга мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!