Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ беришни сўраш

00:41 / 22.07.2022 | Манзура | 1974

Ассалому алайкум! 1. Мен якинда турмуш ўртоғим 5-6 йил олдин бир аёлни никохига олгани ва бу никох хозиргача давом этаётганини билиб қолдим. Ораларида фарзанд йўқ. Менга ёки у аёлга талоқ беришини сўрадим. Турмуш ўртоғим у аёлга талоқ бериши айтди. Шунда мен мажбурдаган ва гунохкор бўлиб қоламанми? 2. Никох ўқишда биринчи никохдага аёлдан розилик сўралади деб эшитгандим. Бу нотўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз унинг талоғини сўраманг. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَسْأَلُ الْمَرْأَةُ طَلَاقَ أُخْتِهَا لِتَسْتَفْرِغَ صَحْفَتَهَا وَلْتَنْكِحْ، فَإِنَّمَا لَهَا مَا قُدِّرَ لَهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириб, ўзи никоҳланиб олиш учун унинг талоғини сўрамасин. Албатта, унга ҳам тақдир қилингани бўлур», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аёл киши ким бўлишидан қатъи назар, биронта бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга уринмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандай, балки ундан ҳам яхшироқ оила қуришни Аллоҳдан илтижо қилиш керак. Зеро, ҳар қандай эзгулик учун, хусусан, оилавий бахт учун ҳам пок йўл билан ҳаракат қилиш лозим.
Афсуски, баъзи бир аёллар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, тўғрироғи, тушуниб етишга уринмайдилар ҳам. Улар учун тайёр оилага осон йўл билан кириб олиш бахт-саодат манбаи бўлиб кўринади. Ҳадиси шарифга яхшилаб эътибор берадиган бўлсак, «бировнинг хотинини талоқ қилдириб», дейилмасдан, «ўз синглисини», дейилмоқда. Ўша аёл ким бўлишидан қатъи назар, мазкур ёмон ниятли аёл учун Ислом бўйича сингил бўлади. Бу сингиллик эса насаб йўли бўйича сингилдан кўра яқинроқ бўлади. Чунки ўртада иймон ва Ислом ҳурмати бор. Ҳар бир мўмина-муслима бу ҳақиқатни яхши англаб етмоғи керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

2). Биринчи аёлнинг розилигини сўраш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat