Ассалому алайкум! Китоб аҳлининг пайғамбарларга (алайҳимуссалом) атаб чизган расм, олган кино ва ясаган ҳайкаллари жоиз эмаслиги сабабли, уларни фалон пайғамбар дейиш-демаслик қанчалик тўғри? (Масалан, Рио шаҳридаги (Бразиля) нажоткор Масиҳ номи билан аталиб келадиган ҳайкални бу Ийсо алайҳиссалом эмас дейишлик; чунки: улар (қурувчи - ҳайкалтарошлар) Ийсо ибн Марямни кўришмаган, бизда (Ислом динида) эса пайғамбарларни ((алайҳимуссалом) тасвирлаш ман қилинган).
– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳайкал ва суратларни пайғамбарларга нисбат бериш уларга нисбатан туҳмат қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!