- Ва алайкум ассалом! Ҳаққи бор. Қанча-қанча фарзандлари оч ўзлари чойхонама чойхона ошхўрлик қиладиганлар бор. Қўшилишиб бирга еяётганлар ҳам бир ўйлаб қўйишсин.
عن حكيم بن معاوية القشيري عن أبيه قال : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! مَا حَقُّ زَوْجَةِ أَحَدِنَا عَلَيْهِ ؟ قَالَ : أَنْ تُطْعِمَهَا إِذَا طَعِمْتَ ، وَتَكْسُوَهَا إِذَا اكْتَسَيْتَ ، أَوْ اكْتَسَبْتَ ، وَلَا تَضْرِبْ الْوَجْهَ ، وَلَا تُقَبِّحْ ، وَلَا تَهْجُرْ إِلَّا فِي الْبَيْتِ رواه أبو داود
Муовия ибн Ҳайра ал-Қушайрий розияллоҳу анҳу:
«Ё Расулаллоҳ, хотинларимизнинг биздаги ҳақлари нима?» деб сўраганида, Набий алайҳиссалом:
«Агар таом есанг, унга ҳам едирасан, кийим кийсанг, унга ҳам кийдирасан, юзига урма, ёмон сўкма, ташқарида ҳижрон қилма», – деганлар.
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!