Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос ҳақида

12:08 / 30.12.2023 | Улугбек | 1139

Ассалому алайкум! Отам котта гуноҳга қўл урмоқчи бўлдила. Аҳли аёлимга ёмон кўз билан назар солдила буни сезиб оиламми уйдан олиб чиқиб кеттим. Шу чиқиб кетганимдан кейин отам мани меросдан махрум қилдила. Меросдан тегадиган улушимни укам отамга сездирмасдан манга беришни айтди, отам меросдан махрум қилганлари учун у пулни олишим жоизми? Агар олсам қиёматда отам ўша пулни мени хаққим деб савобимга шерик бўмидиларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло орангизни тез кунларда ислоҳ қилсин. У кишига ҳам сизга ҳам тақво ва гўзал хулқ ато қилсин. Ота-боланинг ўртасидаги муносабат бундай ҳолатга келиб қолиши жуда аянчли. Ҳақиқатда ҳам отангиз шундай разил ишни мақсад қилиб қўйган бўлса алоҳида уйга чиқиб тўғри қилгансиз. Аммо у киши билан ёмон муносабатда бўлишингиз, ҳалидан мерос талашишингиз мўминга ярашмайдиган иш. Сиз у кишидан кечирим сўранг, муносабатларингизни тикланг. Розилигини олволинг. Саволингизга келсак, ота фарзандини меросдан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat