Ассалому алайкум! Биз шерикчиликка ерлар олганмиз, биз асли 3 кишимиз, хозирда ерларимиз майдони жуда каттариб кетган, бу шерикчиликимизга йилдан ошди, шерикчилик бошланишида ҳамма фойда ва харажатлар тенг деб иш бошладик, тенг 33,3% дан деб келишилди, масалан фойдалар 33.3% дан бўлиб оламиз, зарарлар 33.3% дан тўлаймиз, ҳамма ҳаммаси келишилди, хозирда чиқаётган муаммо шундаки бизнинг ерларимиздан бирини ишлатишимиз учун тенг пул тиколмайдиган даражага келдик, тикилаётган пулларимиз нисбати пайдо бўлди, бу дегани кимдурнинг тиккан пули кўпайиб бораяпди, кимдурники ўртача ва учинчи кишиники пастроқ, лекин пул ҳамма тикаяпди ва яна шу 3 кишидан кимдур ақлий мехнати билан киришаяпди, кимдур қўл мехнати билан киришаяпди, кимдур молиявий жихатдан кўпроқ киришаяпди, лекин хаммамиз ҳам харакатдамиз, ҳаммамиз ҳам борича пул тикиб, қўл мехнати билан ҳам, ақлий томондан ҳам харакатдамиз, фақат шунда шериклардан бири ерга ишлов бериб ундан фойда чиқишигача бўлган харажатнинг 20%ни, иккинчимиз 30%ни, учинчимиз 50%ни тикишга тўғри келаяпди, энди шу жойда келишолмай қолдик, 50% тиккан киши мен 50% фойда оламан деяпди, биз унга 50% лик харажатингни қайтариб берамиз, қолган фойда келишилгандай тенг бўлинади деяпмиз, шу масалада ўратада хукм қилиб берсаларингиз?
– Ва алайкум ассалом! Фойда келишилган нисбатлардагина тақсимланади. Бошқа шерикларнинг фойда нисбати ошишига розилиги бўлса, олиши мумкин. Валлоҳу аълам!