Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода қайта келишув

21:20 / 18.05.2023 | Мухаммадросул | 574

Ассалому алайкум! Мен қассобга новвос сотдим. Пулини ўн кундан кейин беришга келишдик. Келишилган вақтда кассоб пул бера олмади, орадан ойлар ўтди, қассоб мендан ва бошқалардан анча миқдорда қарз бўлиб кетган экан. Бир йилдан ошди, кейин биз қассоб билан қайта келишдик яьни мен новвос сотган пайтимда келишилган суммага 220 кг гўшт берар экан(лекин ўша суммага бугунги кунда180 кг гўшт беради). Қассоб 220 кг гўштни хафтада 3-4 кг дан олиб туринг шундай қилиб қарзимдан қутулай деди. Мен рози бўлдим, чунки у пулни тўлиқ қайтара оладиган шароитда эмас. Бизни кейинги келишувимиз тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарздорнинг ўзи рози бўлиб шу таклиф билан чиққан бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat