Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим узунроқ бўлса аввалдан узр сўрайман. Мен бир катта фирмада омборда оддий ишчи бўлиб ишлайман. Ишхонамизга чет элдан маҳсулотлар келади. Ишхонамизда ана шу маҳсулотларни мижозга элтиб берувчи ишчилар бор. Маҳсулотлар картон қутиларда келади. Ўша картон қутилар ҳам пул туради. Лекин биздан маҳсулот олаётган мижозлар қутилар учун пул тўлашмайди. Хўжайинлар бизга ана шу қутилардан маълум миқдорини ўзимизга олиб қолишимизга рухсат беришган. Биз ўша миқдордан ошиғини олиб қолмаймиз ва элтиб берувчиларга берамиз, лекин элтиб берувчилар биздан ҳамасини талаб қилишади. Чунки улар қутиларни ўзларига олиб қолиб сотишади. Биз хўжайинлар рухсат берганини айтсак баъзида норози бўлишади. Саволим шуки уларни норози бўлишга ҳақлари борми? Биз бировни норози қилиб пул топмаяпмизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ерда ким ҳақ ким ноҳақлигини биз ажратолмадик. Валлоҳу аълам!