Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳсига масх тортиш

17:58 / 12.12.2015 | XAQ | 4240

Ассаламу алайкум! Бир жойда шайх Абдулазиз домлага маҳси тўғрисида савол берилди, у киши “соғиси паст бўлган замокчалик маҳсига масх тортса бўлмайди. Чунки ҳозир юртимизнинг ҳамма жойларида шароитимиз етарли, шунинг учун оёқларингни ювинглар. Қачонки соғи ёпиқ, баланд соғли бўлса бўлади” деб койиб бердилар. Биз кўпинча бозорда юрамиз, шошилган вақтда ўша калта маҳсига масх тортсак бўладими? Тушунган ҳолда нотўғри фикрлаган ёки ноўрин савол учун узр. Олдиндан эътиборингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар махсининг соғи туфуқни беркитмайдиган бўлса, масҳ тортиш жоиз эмаслигини барча фуқаҳолар айтиб ўтганлар.
Абул Ихлос Шурунбилолий ва Абу Зайд Шиблийнинг “Нурул Изоҳ” китобида шундай ёзилган: “Маҳсига масҳ тортишнинг жоиз бўлиши учун қуйидаги еттита шарт бор:
1. Маҳси таҳорат қилиб, оёқлар ювилгандан сўнг кийилган бўлиши керак.
2. Маҳси оёқларни тўпиғи билан қўшиб ёпиши зарур.
3. Маҳси ўртача одимлаганда камида бир фарсах (тақрибан ўн икки минг қадам ёки олти км) бетўхтов йўл босишга имкон бериши лозим.
4. Маҳсининг тўпиқдан пастки қисмида учта бармоқ сиғадиган йиртиғи бўлмаслиги керак.
5. Маҳсилар ҳеч қандай боғичсиз оёқда турадиган даражада қалин бўлиши зарур.
6. Маҳси оёққа сув ўтказмайдиган бўлиши керак.
7. Ҳар бир оёқнинг олд тарафида уч бармоқ миқдорида масҳ тортиладиган қисми бўлиши зарур. Оёғининг бармоқ тарафи йўқ киши товон тарафи бўлса ҳам маҳсига масҳ торта олмайди”. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat