Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон эшитиш

17:08 / 08.08.2015 | Sardor Niyazov | 3304

Ассалому алайкум! «Қачонки,Қуръон қироат қилинса, уни эшитинглар ва жим туринглар», деган (Аъроф, 204-оят) Бу оятни ўқиб бир савол туғилди. Қуръонни аудио форматини тинглаганда ҳам жим туриш керакми? Баъзилар такрорлаб ёки баробар ўқиб ёдлашга урунади. Бу ишлари тўғрими? Қуръонни йўлда кетаётиб эшитиш жоизми? Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! "Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз".
Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда, унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, бунга қўшимча равишда, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осишлари лозим, деган ҳукмни ҳам чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.
Ушбу ояти каримани ўрганар эканмиз, беихтиёр кейинги пайтларда Қуръони Карим бўйича ўтказилган илмий теширишлар ҳақидаги маълумотлар хотирга тушади. Илм тараққий этган юртлардан бирида инсоннинг руҳий ўзгаришларини ўрганаётган олимлар қизиқарли бир тажриба ўтказганлар. Улар тажриба учун тўрт кишини олганлар. Уларнинг бири араб бўлиб, ўз тилини яхши биладиган эътиқодли мусулмон; иккинчиси ўз тилини яхши биладиган араб, аммо мусулмон эмас; учинчиси эътиқодли мусулмон, аммо араб тилини билмайди; тўртинчиси эса араб тилини ҳам билмайди, мусулмон ҳам эмас. Тажриба ўтказувчи олимлар буларнинг тўртовларига ҳам Қуръони Карим тиловатини эшиттириб, уларда содир бўлаётган руҳий ўзгаришларни кузатганларида, ҳаммаларида ажойиб бир ўзгариш содир бўлаётганини кашф қилганлар.
Бундан бир минг тўрт юз йил аввал ҳам араб мушрикларининг одамларни Қуръон эшитишдан қаттиқ ман қилиб қўйишлари, эшитган одамнинг унга эргашиб кетишидан қўрқишлари бежиз эмас экан. Одамларни Қуръон тинглашдан ман қилган Қурайш зодагонларининг бир-биридан беркиниб, тунлари Қуръон тиловатига қулоқ осишлари ҳам бежиз эмас экан. Бугунги куннинг худосизлари ҳам одамлар маъносини тушунмаса-да, уларнинг қўлларидан Қуръонларини тортиб олишлари, Қуръон тиловатини бутунлай ман қилишлари ҳам бежиз эмас экан. (Тафсири Ҳилол).
Сиз айтаётган нарса таълимга тегишли. Бунда Қуръонни ёдлаш мақсадида ортидан такрорлаш жоиз. Лекин Қуръонни овозини қўйиб, бошқа ишларга машғул бўлиш Қуръоннинг эҳтиромига зид иш. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat