Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишораи саббоба

22:09 / 13.08.2015 | bilol8997 | 6560

Ассалому алайкум! Намозда ташаҳҳуд пайтида кўрсаткич бармоқни кўтариш ҳақида маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб бош бармоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда.
Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафт-ни чап сонга қўйиб ўтириш. Панжаларни қиблага қаратиб ўтириш.
Ўнг бармоқ панжаларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсатгич бармоқ ила ишора қилиш.
Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади.
Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади.
«Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа» деганда «Лаа илааҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади.
Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб»ни ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун, аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илааҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Панжаларини тугмасдан, бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб, учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.
«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» – «сўкиш ишораси» бўлади.
Ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа Иллаллоҳу»нинг «Лаа илааҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади.
Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади. Ишораи саббоба пайтида тугилган панжа намоз охиригача ҳам ёзиб юборилмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat