- Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплардан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Бундай дейиш куфр бўлади. Халқимизда “Буғдой ўғриси кофир эмас сомон ўғриси кофир” деган мақол бор. Яъни буғдой ўғирлаётган “мен буғдой ўғирлаяпман, ёмон иш қиляпман” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғирлаётан эса “Мен ўғирлик қилмаяпман” деб ўғирликни ҳалол санаб қилади. Бундай эътиқод эса шариатимизда куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!