Ассалому Алайкум Хазрат!Бугунги кунда шахримизда турли фирмалар томонидан даромадли иш сифати-"сетевой маркетинг" бизнеси таклиф қилинмоқда. Бу бизнесни асосий мохияти қуйидагича:Сиз шу фирмага аъзо бўласиз ва шу фирмани махсулотини сотасиз. Бундан ташқари сиз ўз яқин инсонингизни шу ишга таклиф қилиб, ўзингизни кетингиздан келган бизнес-хамкор қилишингиз мумкин. Натижада у сотган махсулотдан тушган фойдани бир қисми сизни хисобингизга ўтказилади. Қанча кўп одам олиб борсангиз шунча кўп фойда топасиз - деб айтишади. Бир қанча вақт ўтгандан кейин сиз ишламасангиз ҳам халиги сиз олиб келган одамлар келтираётган фойдани олишингиз мумкин. Бундай йўл билан топилган пул халолми? Юксак Хурмат ила Шерозбек!