Ассалому алайкум! Мени бир танишим билан ўртамизда шундай мазмунда суҳбат бўлиб ўтганди. Мен унга айтгандимки: «номахрам бўлган йигит ва қиз ўртасидаги хар қандай суҳбат мумкин эмас. Бу Аллоҳ қайтарган иш. Гуноҳ бўлади» десам, у айтдики “хўп тушундим, лекин бу гуноҳ бўлса, унда Алишер Навоий ёзган «Лайли ва Мажнун», «Фарход ва Ширин» асарларини қандай тушуниш мумкин? Улар (асар бош қахрамонлари) хам турмуш кўришмаган бўлишади-ку. Алишер Навоийлар билмаганми номахрам билан суҳбатни» мазмунида савол берди. Унинг бу саволига қандай қараш лозим?
Ва алайкум ассалом! Биринчидан сиз айтган гап Аллоҳ ва Унинг расулининг гапидир. Уларнинг буйруқ ва қайтариқларининг олдида қиссанинг рухсатини чақачалик қадри йўқ. Қолаверса у қиссалар тўғри таржима қилинганлиги ва ундан нима ирода қилинганлигини тушунтиришда катта хатоликлар ўтган. Валлоҳу аълам!