Ассаламу алайкум! «Амал қандай бўлади» номли саволимга жавоб олдим. «Фатво нотўғрилигини билиб амал қилса» жумласи бироз кенгрок таърифга муҳтождек, назаримда. Негаки масалан мен сиз устозлардан ниманики сўраб жавоб олган бўлсам, шаксиз тўғри деб қабул қиламан ва амал қиламан. Берган жавобларингизни тўғри ёки нотўғрилини таҳлил қилишга илмим ҳам етмайди, қизиқмайман ҳам. Жавоб ва фатвонинг нотўғрилиги эҳтимолини йўққа чиқариш учун биз олимлардан сўраймиз. Юқоридаги жавобдан машҳур олимлар фатволарини масалан Шайх Ҳазратларининг, Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари чиқарган фатволарини таҳлил қилиш керак деган маъно чиқиб қолмайдими? Авом халқ бундай фатволарни тўғри ёки йўқлигини кимга текширтиради?
Ва алайкум ассалом! Биз баъзида кишилар бир ишни ножоиз эканлигини била туриб, баъзи бир илмсиз кишилардан жоизлигига фатво олганлигини назарда тутган эдик. Валлоҳу аълам.