Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рожъий талоқдан кейин ярашиш

11:22 / 03.03.2015 | Ibadullayov Dilshod | 3095
Мен 14 ойдан бери Россияда ишлайман. Мен бу ерга ишлагани янги келган пайтимда, аёлим телефонда дугоналари билан гаплашиб юриб, ота-онамни хафа қилар экан. Кейин мен унга бир талоқни ният қилиб, “телефон ишлатсанг сенга талоқ тушади” дедим. Кейин гапимга қулоқ солмай телефон ишлатди. Орамизга рожъий талоқ тушганди. Шундан кейин у билан бир ой телефонда гаплашмадим. Бир ойдан кейин телефон қилиб, “сени яхши кўраман, сени хоҳлайман” деган сўзларни айтиб, яна яхши бўлиб кетдик. Ҳозир аёлим ва қизимни ёнимга олиб келмоқчиман. Улар келганидан кейин қайта никоҳ ўқитишим керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иддаси чиқмай туриб, қайтганингиз учун, янги ақди никоҳнинг ҳожати йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat