Ассаламу алайкум! Тўйларда тўёна қабул қилиб олиб "дафтар"га берганнинг исми шарифи-ю, нима тўёна қилганини ёзиб ўтирадиган "ёзувчи"ларнинг борлиги сир эмас. Ҳадислардан ўқиб ўрганганман: умид қилинган ва интизор бўлинган ҳадяда барака бўлмайди. Қўшимчасига “агар тўёна қилувчи қачонлардир тўй қилсам менга ҳам қайтаради” деган ниятда тўёна қилса қарз ҳукмида бўлишини ҳам билдик. Агар қўшган тўёнамни зиёди билан қайтаришини кўзлаб берса, рибога ҳам сабаб бўлиши ҳам сир эмас. Хуллас тўй қилувчи "ёзувчи" қўймаса, рўйхат қилмаса, тўёна олмай ва холис дастурхон тузаб зиёфат қилса, шаръий аҳкомларнинг бирортаси бузилмайдими?
Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Валлоҳу аълам.