Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Севган қизим?

00:00 / 10.02.2007 | eski savollar | 5726

Ассалому алайкум ҳурматли устоз, шайх ҳазратлари. Сизга ва жамики мўмин ва мўминаларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Устоз сизни нима учун бундай деб атаётганимни ҳозир айтаман. Мен сизга бир маротаба мурожаат қилиб мени хизматизга олинг деганимда, хизматга олдингиз шартлар шундайки, доим таҳоратда юринг, намозни тўлиқ ўқинг, яхши баҳолада ўқинг дегандингиз. Бунга ҳам анча бўлиб қолди. Яна хизматлар борми, бор бўлса, савобдан бебаҳра этманг. Тақсир сиз Ислом психологияси ҳақида сўз очиб мени жуда қизиқтириб қўйдингиз. Мен бу илмни ўрганинишим учун нима қилишим керак, шу хақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Тақсир сизга мен бизнинг хотин қизлар қабристонга боришлари дурустму деб савол бергандим. Аллоҳга шукрки саволимга жавоб ёздингиз. Фақат ҳарфлар тушунарсиз тушган. Агар адашмасам, ҳанафий мазҳаби эркаклар қатори аёлларни ҳам қабристонга боришларига рухсат беради. Устоз қуйида айтадиган гапим ҳақида жуда кўп ўйладим. Ниҳоят шу қарорга келдимки бу нарса хақида ота-онамга айтишдан олдин сиздан маслаҳат сўрасам яхши бўлар экан. Гап шундаки мен ётоқхонада туриб ўқийман. Ётоқхонада йигитларнинг хонаси коридорнинг бир томонида қизларники эса бир томонида. Ўғил қиз аралашиб кетган. Мен бир қизни яхши кўриб қолдим. У мендан икки ёш катта. Гап шундаки у бошқа бола билан юради, ҳатто кечалари унинг хонасида қолади. Лекин уни севмайди. Бола ҳам ҳалиги қизни севмайди. Ман у қизга уни севишимни айтгаман, у эса бунга розимаслигини кейинчалик виждони қийналишини айтди. Лекин мен уни бу ботқоқдан чиқариб олишни истайман. Аниқ биламан ундан ажойиб оила бекаси чиқади. У қиз Фарғонадан. Нима қилишга ҳайронман. Севгимни дейми йигитлик ғуруримга қулоқ солайми. Бошим қотган. Нима иш қилишимни буюрасиз тақсир, у қизнинг ўтмишидан кўз юмайми ёки бошқа йўли ҳам борми. Саволларимга жавоб берганингиз учун сизга олдиндан ташаккур. Аллоҳ ҳаммамизни яхши кунларда учраштирсин. Омин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошқа илмлар каби Ислом психологиясини ҳам ўз мутахассисларидан ўрганилади. Айтган қиз билан ва бошқалари билан бу каби алоқаларда бўлмаслик лозим. Гуноҳ бўлади. Ўзингиз айтган мажорани умуман йиғиштириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat