Ассалому алайкум! Имомнинг тажвиддаги хатоларини билган киши унга иқтидо қилмас экан. Устозимиз Аллоҳ раҳматига олсин Шайх Ҳазратларига мазкур ҳолатда имомга иқтидо қилиш ёки қилмаслик тўғрисида савол йўллаганимда “У ҳолда ўзингиз ўқишингизга тўғри келади” деган эдилар. Мазкур ҳолатда жамоатга чиқмаслик узрли бўладими? Ўрнига илм ўқишликка вақтини сарфлаб савоб олади иншаАллоҳ.
Ва алайкум ассалом! Намозни жамоат ила ўқиш суннати муаккададир. Баъзилар уни вожиб ҳам деганлар. У диннинг шиорларидан бири. Сиз айтган ҳолат жамоатни тарк қилишга узр бўлмайди. Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Сиз чиқаётган масжид имомининг тажвиди нотўғри бўлса, бошқа тажвиди яхши имом бўлган масжидга боришингиз мумкин. Масжидга бориш ёки бормаслигингизни биз ҳал қила олмаймиз. Шариат ҳар бир нарсага ўз кўрсатмасини бериб қўйган. Валлоҳу аълам.
http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/634-zhamoatning-fazilati