Ассаламу алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" узтозлари ва ходимлари. Кечқурун хуфтон ва витрни ўқиб ухлагандан сўнг, Аллоҳнинг амри билан туннинг иккидан бир қисмида ва саҳар вақти оралиғигача бўлган вақтда уйғонсам таҳажжуд намозини ўқисам бўладими? Айрим вақтларда витрни хуфтон намозига қўшиб ўқиб, ухлаб қоламан.
Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Таҳажжуд ўқилганидан кейин витр қайта ўқилмайди. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бир кечада икки витр йўқ” деганлар. Шунга биноан мабодо хуфтон билан витрни ўқиб олган бўлсангиз, таҳажжудга турганингизда фақат таҳажжудни ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.