Ассаламу алайкум! 1) Илтимос маний ва мазий ҳақида маълумот берсангизлар. Бошқа жинс вакиллари билан мулоқот қилсам қандайдур томчи томмоқда, бу манийми ё мазийми? 2). Маний ва мазий томган кийимда намоз ўқиса бўладими? 3). Қайси бирида таҳорат қайси бирида ғусл қилиш керак? Илтимос сизлардан ёрдам беринглар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1-«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. (Кифоя).
Маний ва мазий томган кийимнинг томчи миқдорига қаралади, агар маний тўрт грамм миқдорича бўлса, мазий эса кафтни текислаб, ичига сув қуйилганда қанча жойни эгаллаганча жойга тарқаган бўлса у кийимда намоз ўқиш макруҳи тахримий бўлади. Ундан ошса намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Ундан кам бўлса макруҳи танзиҳий бўлади.
3-Манийда қусл, мазийда таҳорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.