Ассалому алайкум! Қизим аёллар сартарошилик касбига жуда қизиқади ва шу касбни ўрганмоқда. Қош термасликни, эркакларга ўхшатиб соч кесмаслик, соч уламасликни билади. Шунда булардан бошқаларини қилиши жоизми? Мени ўйлантирган нарса, очиқ-сочиқ юрадиган аёлларга сартарошлик қилса бўладими? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Моида” сураси 2-оятида :
...Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир. (Тафсири Ҳилол).
Очиқ сочиқ аёлларни гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам.