Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам пули

02:12 / 01.09.2021 | ГУЗАЛ * МУХАММАДЖОН | 1210

Ассалому алайкум! Ишхонамизда профсоюзный фонддан бериладиган ёрдам пули бор. Бу пулни факат лечения учун, оператция буганлар учун ёки оилавий шароити жудаям огир буганлар учун, далил хужжатлар асосида ариза оркали берилади. Масалан узи ёки фарзанди ёки турмуш уртоги касал булган булса, ёки оператция буган буса, диагноз когозлари ва лечения когозларини аризага кушиб топширилади. Оилавий шароити жудаям огир буганлар махалладан справка олиб келади. Саволим шуки, якинда кизимни оператция килдирмокчимиз. Оператция килдиргандан сунг, оператция килинганлик хужжати билан яни выписка билан ёрдам пули олсам, уни бошка эхтиёжлар учун, масалан болаларга кийим кечак учунми ишлатишим жоизми? Чунки оператцияни килдириб буган буламиз. Хужжатларга эса хакикатдан операция килинганлиги когози суралади. Аризага эса операция учун деб ёзилади. Бу пул учун профсоюзный фондга хар бир ишчининг ойлигидан канчадир фоизи ушлаб колинади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни операция қилдиришга пулингиз бўлса нега ёрдам пулини оласиз? Ўзингиз қийналганларга деб ёзибсиз. Ишхонанинг берадиган пулидаги шартларига тушмасангиз пулни олишингиз ҳалол бўлмайди. Агар ўша ёрдамга ҳақли бўлсангиз, олдин ўзингиз ишлатиб кейин ўша миқдордаги пулни профсоюздан қайтариб олиб бошқа ҳожатларингизга ишлатсангиз зарари йўқ. Муҳими ўша ёрдамга ҳақиқатдан ҳақли бўлишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat