Ассаламу алайкум! Туш таъбирини кимга айтиш тўғри бўлади?
Ва алайкум ассалом! Абу Разин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Туш таъбир қилинмасидан аввал қушнинг оёғида(осилиб турган)дек бўлади. Таъбир қилингач воқеъ бўлади” дедилар. (Термизий ривояти).
Тушлар таъбири ҳам бир илм бўлиб, мўжиза тариқасида уни Юсуф алайҳиссаломга берилган. Тушни фаросатли, туш кўргувчига меҳрибон, ҳамма нарсани яхшилик томонини кўра олувчи кишига айтиш керак. Тушни таъбирини айтиш илмидан хабардор бўлмаган кишига умуман айтмаслик керак. Валлоҳу аълам.