Ассаламу алайкум! 1."Кифоя" китобини 75-бетида "Бошнинг тўртдан бирига ва соқолининг юзини тўсиб турган (қисм)ига масҳ тортмоқ. "Масҳ" худданган қўлни бирор аъзога суртишдир. Қўлнинг ҳўли сув идишидан ёки бирор аъзони ювгандан қолган сувдан бўлиши мумкин" дейилган. Бунда челакдаги намлик ҳамда ишлатилган ҳар қандай қолдиқ сув назарда тутилганми?
2. "Кифоя" китобининг 84-бетида бўйнига масҳ тортишни мустаҳаб дейилган. "Мўминнинг меърожи" китобида суннат дейилган. Қайси бири тўғри?
Ва алайкум ассалом! 1). Қўлнинг ҳўли идишдан олинган сувдан бўлиши ирода қилинган.
2). Мустаҳаблиги тўғри. Валлоҳу аълам.