Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннатга эргашмаган бўлиб қолмайманми?

08:58 / 10.07.2015 | muslima | 2533

Ассалому алайкум! Саволларимга жавоб берганингизни ўқиб жудаям хурсанд бўлдим, ташаккур сизларга! Илоҳим биз кабиларни билмаганларимизни ўргатишларингизда Роббим сабр, куч қувват ва ажрлар ато этсин! Мени 13 ёшдан бошлаб ҳисоблаганда 10 йилдан ортиқроқ намозларим қазо бўлган. Аллоҳим кечирсин! Ўша намозларимни қазосини етказиб олишим учун фақат фарз ва витр намозларимни ўз вақтида ўқиб кейин ҳар биттасини кетидан биттадан қолдирган намозларимни фарзининг қазосини қўшиб ўқисам жоизми? Ёки суннат намозларни неча йиллар қолдириб тарк этгандек гуноҳкор бўлиб қоламанми? Ҳамма қазони суннатлари билан қўшиб ўқий десам, тўғриси тез ўқий олмайман. Вақт жиҳатидан имконим йўқ, чунки қазоларим кўп қўрқаяпман. Шу борада менга тўғри йўл кўрсатишларингизга муҳтожман. Токи билмасдан бирор хато қилиб қўймаслигим учун ҳам. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз фақат фарз ва витрнигина қазосини ўқишингиз кифоя қилади. Лекин қазо ўқиш билан бирга аввалги намозларни қазо қилганингизга тавба ҳам қилишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat