Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар! Мен кўп йилдан бери Қуръон ўқийман, аммо ёд олишим бироз қийин. Бу қийинликни Аллоҳнинг мукофоти деб биламан. Аммо қори бўлиб хизмат қилишни истайман. Шунга хотира ва зеҳнни орттиришга, соғлом бир ҳофизи Қуръон бўлиш учун моддий маънавий амаллар бўлса маълумот берсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин !
Ва алайкум ассалом! “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни 786 марта ўқиб бирор сувга дам солиб ичсангиз ин ша Аллоҳ зеҳнингиз ўткир бўлади. (Ашраф Али Таҳонавий). Валлоҳу аълам.