Ассалому алайкум! Рамазон ойи 29 кун бўлган бўлса, касаллик сабаб умуман тутолмаган киши бошқа ойда тутса 29 кун тутадими ёки 30 кун тутадими? Масалан : Ражаб ойида тутса ва у ой 30 кун бўлса? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша йилда рамазон ойи неча кун бўлган бўлса ўшанча тутиб беради. Валлоҳу аълам!