Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Дин йўлида кўрсатаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин ва ривож берсин!Устоз, камина Аллоҳ марҳамати ила хорижда бир вақтнинг ўзида ҳам диний ҳам дунёвий таълимот олиш имконияти бўлган илм даргоҳида таҳсил олиш бахтига муяссар бўлдим, алҳамдулиллаҳ!Роббимдан чуқур ва фойдали илм олишимни енгил ва муваффақиятли қилишини сўраб дуо қилсангиз!Бу ерга келиб қўлимга энди Аллоҳнинг каломи бўлмиш муқаддас Қуръони Каримни олдим ва тажвид ила ўқишга ва ёд олишга ҳаракат қилябман, албатта бунинг учун Жаноби Ҳақдан ажр ва савоб олишни умид қилмоқдаман, аммо қалбимда яна бир хоҳиш, яъни шу йили Куз таътилига қадар узун Қуръон сураларини ёд олиб, уйимга борганимда Ойижоним олдиларида Аллоҳ қодир қилганча Ҳофизи Қуръонлар сингари қироат ила ёдлаб бериш, ул буюк зотни дилларини ҳушнуд қилишни ўйлайман, мазкур ҳолат ҳам риё амал соҳибига айланишга сабаб бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!