Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, никох кечасида куёв бола келинни олдига илк бора кирганда пешонасига қўлини қўйиб ўқиладиган дуо кабиларни ҳаяжонда ёки хабари йўқлигидан ўқиш эсидан чиқиб қолса, келинчак куёв болага шу дуоларни ўқиши кераклигини эслатиб қўйиши жоизми? Келинчак беодоблик қилган бўлмайдими?
Ва алайкум ассалом! Бу беодоблик ҳисобланмайди. Айтиш одобини жойига қўйса бўлди. Валлоҳу аълам!